Витилиго касаллиги давоси борми

Витилиго касаллиги давоси борми thumbnail

Витлиго – оқ доғлар касаллиги инсониятга жуда қадим замонлардан маълум,  бироқ уни Мохов касаллиги каби ўта юқумли деб ўйлаб келганлар.

        Келиб чиқиш сабаблари.

Витилиго бошланаётганининг аниқ бир клиник белгилари йўқ. Лекин терида оқ доғлар пайдо бўлиши билан дарҳол шифокор-дерматологга мурожаат қилиш керак. Доғлар ҳар доим ҳам витилигога сабаб бўлмаслиги мумкин. Айрим ҳолларда замбуруғли касалликлар ва гижжалар, шунингдек камқонлик ҳам оқ доғлар пайдо бўлишига олиб келади. Витилиго ривожланаяптими, йўқми аниқ ташхисни фақат шифокор қўяди. Доғлар пайдо бўлиши билан қанча тез шифокорга мурожаат этсангиз, уни даволаш шунча осон кечади. Халқ орасида «пес» дея номланадиган витилиго касаллиги қадим замонлардан бери инсониятга маълум бўлсада, унинг давоси ҳали-ҳануз сирлилигича қолаётган хасталиклардан бири. Терида оқ доғларнинг пайдо бўлиб, кўпайиб бориши билан характерланадиган ушбу касаллик инсон саломатлигидан кўра кўпроқ унинг руҳий ҳолатига таъсир кўрсатади. Келиб чиқиш сабаблари номаълум бўлгани боис уни даволаш ҳам қийин саналади Касалликнинг юзага келишига қуйидагилар сабабчи бўлиши мумкин:

  • Ҳомиладорлик  пайтида ҳомиланинг гипокция (кислород ва бошқа озиқ моддаларнинг етишмаслиги) га чалиниши.
  • Туғилиш вақтида боланинг бош мия жароҳат олиши туфайли.
  • Ошқозон-ичак тизими, гижжа, иккиламчи юқумли касалликлар, буйрак, сийдик йўлларининг яллиғланиши.
  • Ўт йўли, жигар хасталиклари, айниқса,  вирусли гепатит (сариқ касали) чалиниш оқибатида.
  • Инфекция  ўчоқлари-ангина (бодомча безларининг яллиғланиши)
  • Ёш  болаларнинг ҳазм қилиш аъзоларидаги бузилишлар.
  • Мактаб ёшидаги болаларда бурун-ҳалқум йўлида юзага келадиган), гаймарит (бурун ёндош бўшлиқларидаги яллиғланиш), кариес (тишларнинг чириши).
  • Асаб тизимидаги ўзгаришлар (кучли  руҳий зарба, узоқ  вақтгача  руҳий тушкунлик ҳолатига тушиш).
  • Ўспирин ва ўрта ёшдаги инсонларда касалликнинг юзага  келишига эндокрин тизимидаги ўзгаришлар, вақтида овқатланмаслик ёки нотўғри овқатланиш натижасида гастрит, ошқозон, 12 бармоқ ичак  яраси каби хасталиклар сабабчи бўлади.
  • Танада руҳ, мис, ёд каби фойдали моддалар етишмовчилиги оқибатида
  • Қалқонсимон без фаолияти издан чиққанда (бунда асосан бўқоқ касаллиги) бошқа эндиокрин касалликлардан қандли диабет касаллигига чалиниш сабабчи бўлади.
  • Терига ранг берувчи меланин пигментининг етишмаслиги натижасида.

Оқ доғлар, одатда 10-35 ёш атрофидаги одамларда  учраб туради. Умуман олганда, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни даволаниш йўллари ҳар бир беморда турлича,   фақат  уларни  бирлаштирувчи нарса-терида  оқ доғларнинг  пайдо бўлиши ҳисобланади. Айримларда буқоқ, бошқаларда  сариқ касали,  жигардаги лямбия, яна баъзиларда эса  руҳийизтироб оқибатида бўлиши мумкин. vitiligo Кимдир умр бўйи терисидаги 1-2 дона  оқ доғга  эътибор  бермай яшаши, баъзиларда  эса  қаттиқ  зўриқиш ёки  жигар, ошқозон –ичак касалликлари оқибатида танада  моддалар алмашинуви бузилилиб, терисидаги оқ доғлар пайдо бўлиши мумкин. Касалликнинг ривожланишига  экалогик шароитнинг ўзгариши ҳам таъсир қилади. Касаллик  одатда  ўсмирлардан  тортиб  ўрта ёшли инсонлар  орасида кўп кузатилади.   Аёлларда  эркакларга нисбатан витилиго 2 3 марта кўпроқ учраши кузатилган. Кўп ҳолларда  бунга аёлларнинг туғруқ ҳамда климакс  даврида рўй берадиган эндокрин ўзгаришлар сабаб бўлади. Ҳозирги замонда тиббиёт витилигони даволаш борасида катта ютуқларга эришди.  Айнан шунинг учун давони фақат малакали мутахасис шифокорлар олиб бориши керак.

Витилиго  белгилари.

Касаллик қуйидагича намоён бўлади: одамнинг тана терисида ҳар хил кўринишдаги  доғлар пайдо бўлади. Аслида тери ранги унинг таркибидаги 4 та пигмент ҳолатига боғлиқ бўлади:  кўк дезоксигемоглобин, қизил оксигемоглобин, сариқ каротин, жигарранг меланин. Уларнинг орасида меланин пигменти муҳим рол ўйнайди. Турли ирқлар (қора, сариқ, оқ) терисининг ранги айнан меланиннинг теридаги миқдори ва тарқалиши билан белгиланади. Витилиго касаллигида мана шу меланин пигменти нобуд бўлади. Шу соҳада оқ доғлар пайдо бўлади. Бу ерда доғнинг қандай пайдо бўлиши ҳақида гап кетмоқда.  Агар доғлар соч, киприк  ёки қошлар тагида  пайдо бўлса, улар ҳам оқаради. Бунда беморни на оғриқ, на қичиш аломати қийнайди. Касаллик ўчоқларида терига ранг берувчи меланин моддаси бўлмайди. Шунинг учун ҳам зараланган тери соҳалари оқариб қолади. Улар айниқса, қуёш нури таъсирчан бўладилар. Беморлар офтобнинг тик нурларидан сақланишга мажбурдирлар. Негаки, офтоб таъчирида доғлар усти қаттиқ куйиши мумкин. Ҳазм аъзолари, жигар соҳасидаги нохушликларни йўқотиш  пайида организм оғриқсизлантирувчи моддаларнинг сонини оширади. Айнан шунинг учун беморлар шифокорга касалликнинг ташқи кўринишлари, яъни оқ доғлар пайдо бўлгандагина мурожаат қилади. . Стресс (руҳий зўриқиш), сиқилиш, қаттиқ қўрқув, депрессия (тушкунлик) нотўғри овқатланиш, иммунитетнинг тушиб кетиши ва турли гижжаларнинг организмда яшаши каби омиллар сабаб касаллик тўсатдан бошланиб кетиши мумкин. Айрим ҳолларда доғлар пайдо бўлишидан олдин қичишиб, қипиқлашиш кузатилади. Оқ доғлар саратонни келтириб чиқармайди.

Касаллик терида  унча катта бўлмаган пушти ёки сутранг нуқталар паёдо бўлиши билан бошланиб, кўкрак,  юзда, кўз ва оғиз атрофида, бўйин , қўл ва оёқларда ривожланади. Аста– секин майда нуқтачалар кенгайиб ўзаро қўшилиб кетади. Натижада йирик «рангсиз майдон»га айланади. Бунда худди шу ерда тери тўқималарини бўёвчи пигмент меланин ишлаб чиқариш организмда тўхтайди. Агар бундан бош териси зарарланса сочлар ҳам ўз–ўзидан рангини йўқотиб оқаради.  Тери оқаришининг гўё ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқдай, чунки тери рангининг соғлиққа таъсири аҳамиятсиздек туйилади. Аммо песнинг хавфли томони  шундаки , оқарган тери қуёшнинг нурларига ўта таъсирчан бўлиб қолади. Кучли ултрабинафша нурлари эса онкологик касалликлар келиб чиқиш хавфини оширади. Бундан ташқари доғни ҳаммага «намойиш» қилиб юриш  одамни ҳижолатга қолдиради. Песнинг оддий ёки симметрик турида доғ аввало қўл бармоқларида, кейин эса билакда пайдо бўлади. Оқ доғлар аввало кичик мошдек, кейинчалик бир тийинлик чақадек бўлади ва секин–аста катталашади. Витилиго, яъни оқ доғлар бедаво касалликлар сирасига кирмайди. Кўпчилик бу касаллик ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмагани боис уни юқумли ва насл сурувчи касаллик деб ҳам ҳисоблайди. Шу сабабдан ҳам унга мубтало бўлганлар ўзларини жамиятдан айридек ҳис этишади. Ҳатто беморлар орасида тенгим деб худди шундай касалликка учраганлар билан оила қурадиганлар ҳам бор экан. Бундай беморлар руҳан сиқилганликлари боис ҳам касаллик кўпайиб бораверади. Натижада у бедаво деган тушунча юзага келади. Аслида эса витилигони 70 80 фоиз ҳолатда даволаш, оқ доғлар кўпайишини тўхтатиш мумкин. «Бўёқчи» тери  тўқималарининг ғойиб бўлиши танада ниманингдир юз бераётганидан биринчи даракдир. Меланин турли сабабларга кўра, яъни ички  секреция безлари алмашинувининг ёки ҳазм қилиш тармоғининг бузилишида, гоҳида бош мия  зарарланишининг ёки вақти–вақти билан қон касалликларида ва гижжа касалликлари туфайли «ўлади». B1, B2, B3, B6, B12, B15, темир, кобалт, мис, рух каби микроэлементлар мавжуд. Ана шу витаминлар ва микроэлементларнинг биронтаси бемор қонида ёки ҳужайраларида етишмай қолса ҳам терининг нормал ранги бузилади ва у оқариб кетади. Касалликнинг ғалати томони шундаки,  доғлар йиллар давомида пайдо бўлиб, сўнг ўзидан ўзи доктор ёки табиб аралашувларисиз йўқолиб кетади. Бироқ сиз бепарво бўлманг, чунки пес касаллиги лимфома( лимфа тугунлари ўсмаси) қон раки ва  шу каби дахшатли касалликларни аниқлашга сабаб бўлади. Шунинг учун албатта мутахассиси шифокорга мурожаат этиш керак. Пес касаллиги  билан оғриган киши биринчи навбатда тиббиёт ходимлари ёрдамида оқ доғларни келтириб чиқарувчи касалликлар сабабларини аниқлаш зарур. Теридаги оқ доғларни тиббиётда   ПУВА – терапия , яъни терини аниқлаган спектр нурлар билан нурлантириш . Бу усул анча самаралидир. Бироқ унга қарши кўрсатмалар жуда кўп. ПУВА терапияни 5 ёшгача бўлган болаларда ва 60 ёшдан ошган кишиларда, ҳомиладор аёлларда, онкологик касалликларда, буйрак , юрак ва жигар касалликларида ишлатиб бўлмайди. Даволанишнинг яна бир тури ЛАЗЕРО – терапия, яъни лазер нурлари билан даволаниш. Унга қарши ҳеч қандай кўрсатма йўқ. Бироқ уни даволанишдан кўра самараси камроқ. «Оқаришга»қарши яхшироқ таъсир кўрсатувчи воситалардан яна бири «мелагинин» бўлиб , Кубалик тиббиётчилар буни 25 йил давомида ишлаб чиқарганлар. Касаллик ҳарқандай ёшда, асосан ёши катта одамларда, шунингдек болалар ўртасида учрайди. Ёш болаларни касалликка чалинмаслиги учун ширинликлар ўрнига ҳар хил шарбатлар, мевалар, сабзавот шарбатлари бериб боришлари керак. Помидор, узум, олма, анор, сабзи сувини шифокор  билан маслаҳатлашиб сўнгра болаларга берган маъқул. Кўпчилик текширишлар шуни кўрсатадики, айниқса 7 – 8 – 10 – 12 ёшли болаларда гижжа касаллиги жуда кўп учрайди. Гижжаси борларни гижжаси туширилса касаллик ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Ҳар йили бир маротаба болаларни гижжага қарши текшириб туриш лозим. Кўпгина ота-оналар турмуш ташвишлари билан бўлиб бефарқ қарашади.

Болалар ангина, тумов, бронхит, зотилжам касалликлари билан тез – тез оғриб турадилар. Бундай касалликларни ўз вақтида даволамаса, бола организми заифлашиб, ҳар хил касалликларга чалинадиган бўлиб қолади. Натижада бола организми ўз – ўзини заҳарлайди. Айниқса ангина, тиш, меъда – ичак касалликлари бунга мисолдир.

Стресс  ва руҳий  зўриқишдан  сақланинг!

Терида оқ доғларнинг  пайдо бўлишига  инсоннинг ички кечинмалари ҳам сабабчи бўлади. Бундан айниқса, ҳомиладор аёллар  сақланишилари лозим. Негаки, руҳий  изтироб ҳолати ҳомиланинг  кисларод ва бошқа озуқамоддалар билан етарли даражада таъминланмаслиги, ҳомиланинг шикасланиши, бунга қўшимча равишда она организмида рўй бераётган эндокрин ошқозон-ичак каслликларининг ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Бордию, оилада витилиго касаллигига чалинган яқин қариндошлар бўлса, бу хавф янада ортиши мумкин. Шифокорларнинг таъкидлашича, стресс  пайтида организмдаги ҳужайраларнинг озиқланиши бузилар  экан. Бу ҳужайралар эса терин ҳимояловчи пигмент (ранг) ҳосил қилишда бевосита қатнашади. Яъниасабийлашиш оқибатида терига ранг берувчи ҳужайралар нобуд бўлиши мумкин. Бемордаги кайфият бузилиши, арзимас нарсаларга хафа бўлиш ёки жаҳл чиқиши, депрессия ҳолатларини енгиш учун тинчлантирувчи таъсирга эга гиёҳлар қабул қилиш, асаб тизимини мустаҳкамлаш учун чиниқиш, жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланиш тавсия этилади. Витилигога чалинганлар учун махсус парҳез ишлаб чиқилмаган. Беморлар учун мол гўшти, жигари, балиқ, банан, ерёнғоқ, бодом, ловия, қўнғир гуруч, гречка, хурмо жуда фойдали ҳисобланади. Бу маҳсулотлар тери пигментациясини яхшиловчи тирозин ва триптофан моддаларига жуда бой. Бундан ташқари, қизил ва сабзи ранг сабзавот ва мевалар, сут-қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш тавсия этилади. Хаста кишилар қовурилган, ёғли, аччиқ, дудланган егуликлар, газланган, айниқса, спиртли ичимликлар, тамаки чекиш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан қатъий воз кечиши керак бўлади. Витилигода халқ табобати усуллари ёрдам бермайди. Доғларни кесиш, куйдириш мумкин эмас. Шу кунгача витилигонинг организмнинг бошқа аъзоларига таъсир қилишига доир кўплаб текширувлар ўтказдик. Касаллик кечаётган пайтда ички аъзоларда ўзгаришлар бўлиши мумкин, лекин уларнинг айнан шу касалликка боғлиқ экани исботланмаган. Оқ доғлар тушган болалар рар хил меваларни кўпрой истеъмол қилишлари керак.  Шунингдек ошкўклардан кашнич, укроп, саримсоқпиёз, қизил сабзи, карам тановул қилишлари лозим. Пес билан оғриган беморлар таомномасига деярли организмда пигментли ўзгаришларни кучайтирувчи марсулотлар бериш керак. Кўпроқ сабзи, анжир, ёнғоқ, ўрик, селдерий еб туринг. Барча таомларингизга укроп, петрушкани кўпроқ солиб истеъмолқилинг. Оқ доғлар касаллигини енгиллаштирувчи бир неча фитовоситалар мавжуддир. Улардан бири тери тўқималарига таъсир этиб, меланин миқдорини оширади. Баъзиларга эса ажойиб косметик таъсир кўрсатади. Меланин тикланишини яхшиловчи доривор ўт дамламаларга қуйидагилар киради:

  • Тозалаб ювилган ва майдаланган бир ош қошиқ бақатўн устига  бир стакан ароқ қуйинг, 3 – 4 кун тиндириб, сўнг сузгичдан ўтказинг. 15 – 20 томчи тиндирмани икки ош  қошиқдан сув  билан аралаштириб бир кунда 3 марфл овқатдан кейин ичинг. Даволаш муддати 3 – 4 ой.
  • 1 ош қошиқ  далачой барглари ва гулларига бир стакан қайнаган сув қуйиб, 30 дақиқа дамланг. Докадан ўтказиб ҳар куни бир ош қошиқдан 3 маҳал овқатдан сўнг ичинг. Уч ҳафтадан сўнг бир ҳафта дам олинг ва  муолажани қайтаринг. Даволаш муддати 4–5 ой.

Диққат! агар қон босимингиз бўлса, далачой қайнатмасини ичиш қатъиян ман қилинади.

  • Икки қисмдан тоғрайхон, қашқарбеда,дорихона мойчечаги гуллари , уч қисмдан газакўт, зубтурум барглари ва календула гуллари, тўрт қисмдан моврак барглари, итиканак ўти, беш қисмдан бактун ҳамда олти қисмдан далачой ўтидан олиб аралаштириб, йиғиндидан бир ош қошиқдан олиб термосга солиб, устидан ярим стакан қайнаган сув қуйиб, 2 соат тиндириб сузилади ва тайёр дамламани бир кунда 3 маҳал овқатдан 1 соат олдин 0,5 стакандан ичинг. Даволаш муддати икки ой.
  • Битта лимон шарбатини тухум оқи, ярим ошқошиқ  шакар ва ярим стакан сув билан аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани пахта билан тоза оқ терига суртинг ва 20–30 дақиқадан сўнг илиқ сувда ҳўлланган пахта билан артиб тозаланг ёки бир қисм далачой гулларини икки қисм барглари билан 4 қисм зайтун мойи ва бир қисм кунгабоқар мойи билан аралаштириб маҳсулотни салқин ва қоронғу жойга қўйинг, кейин уни докадан сузиб ўтказиб ҳосил бўлган бўткани  оқ доғлар устига 15–20 дақиқа давомида қўйинг. Муолажани 7–10 кун давомида ҳар куни 2–3 мартадан такрорланг.
  • Қирғичдан чиқарилган хрен (ерқалампир) устига қайнатиб совутилган хона ҳароратидаги сувни 1:10 баробар қўйинг ва тайёр бўлган махсулот билан зарарланган жойни артинг ёки ривож мавсумида унинг илдизидан сиқиб олинган янги шарбатиниўзингиз ёқтирган озиқлантирувчи крем билан аралаштириб оқарган жойга суртинг. Шунингдек, қулупнай ёки ертут меваларини ҳам шундай крем қилиб суркаса бўлади.
Читайте также:  Лечение витилиго ультрафиолетом 311 нм

Венгрия табиблари оқ доғларни тухум пўчоги билан даволаганлар. Бу усул анча самарали. Ҳозиргина жўжа ёриб чиққан 10 та тухум пўчоғини олинг. ( бошқа тухум пўчоғи ярамайди. ) Яхшилаб ювинг, сўнг қуритинг. Уни қаҳва майдалагичда ёки келичада яхшилаб туйинг (майдаланг) сўнгра устидан бир стакан совуқ сув қуйиб, 3 дақиқа давомида қайнатилади. Сўнг совутиб сувини тўкинг, лекин қолдиқни сиқманг.  Ҳосил бўлган бўткани оқ доғга қўйиб ўзи қуриб теридан ажралиб чиққунча кутинг.

Фойдали маслаҳатлар.

  • Мақоламизнинг  номини «Оқ доғлар давоси», деб бежизга номламадик. Гап  шундаки,  даволанишни истаган бемор қатъиятли бўлиши,  шифокор тавсияларига қулоқ тутиши муҳим. Даволаниш ,бир неча ойдан  3-5 йилгача чўзилиши мумкин. Баъзи беморлар даволанишнинг  биринчи йилиёқ таслим  бўлишади, бу эса  доғларнинг кўпайиб кетишига  олиб келиши мумкин. Шунинг учун  руҳиятни туширмай, даволанишни охирига  етказиш лозим. Даволанишда айниқса парҳезга  риоя  этиш муҳим ўрин  тутади.Парҳезнинг  асосий  талаби ёғли,  қовирилган, аччиқ, дудланган таомлар, калбаса, сосиска, фастфуд маҳсулотлари бўлган  (чипс, кириешка, гамбур ва ҳ.к.), газли, спиртли ичимликлар, музқаймақ, консервалар, помидор, бақлажон каби озиқ-овқат маҳсулотларини  истеъмол қилмаслик лозим.
  • Ачинарлиси шундаки, оқ доғи бор  айрим  беморлар танишларининг сўзига кириб, ўзбошимчалик билан  пала-партиш даволанадилар, бундай қилиш салбий оқибатларга олиб бориши мумкин.

Витилиго билан оғриган бемор спиртли ичимликлардан сақланиши, парҳез қилиш керак. Қовирилган овқатлар, сут, тухум, кабоб, шўр нарсалар, аччиқ таомлар мумкин эмас.

  • Офтобда узоқ вақт бўлиш, тобланиш лозим.
  • Оқ доғларнинг рангини вақтинчалик билинтирмаслик мақсадида калий перманганат эритмаси (маргансовка) ёки қўнғир рангли суюқ упа (тонал крем) суртиш тавсия этилади.

Ўраллик шомонлар эса пес касаллигини 7 кун давомида мис идишда сақланган сув  билан даволашган. Мис сувни ҳар куни наҳорда оч қоринга 1 стакандан ва шу билан 1 суткада зарарланган жойларни ювиш тавсия этилади.  Агар сиз бу усулдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввал мис идишни яхшилаб нашатир спирт билан артиб, сўнг оқар сувда чайишни унутманг ёки анжир пишган пайтда анжир баргини томирига қўшиб пара–пара қилинади ва 3–4 соат қайнатилади, сўнгра сузиб шарбати олинади. Кунига оқ жойларга суртилади. Жароҳат қиздириб шишса фойда. Шиш қайтгунча дорилашни тўхтатиб турасиз. Ёки  пишмаган хом ёнғоқдан 6 донаси янчилиб, 200 гр анжир барги билан 2 соат давомида қайнатилади. Сўнгра уни сузиб олиб оқарган жойга суртилади.

Читайте также:  Чистка печени при витилиго

Яна шуни эътиборга олиш керакки, анжир томирининг талқонидан 600 гр ва мойчечак гули талқонидан 150 гр олиб аралаштириб, 1 маҳал саҳарда 3 қошиқдан доимий равишда еб турилса, фойда қилади. Агарда уйингизда девпечак ўти бўлса, ундан 3 маҳал оч ҳолда тузалгунча чой ичиб турилса, фойда қилади. Ёки лола уруғидан 30–35 кун давомида узлуксиз еб турилса оқ доғларга шифо бўлади. Тарихдан маълумки, ота–боболаримиз қора ўрдак, сичқон ва каргк қонидан аралаштириб, баданга оқарган жойларга суртишган, ёки лавлаги баргини баданнинг оқ жойларига боғлашган. Уй шароитингизда саримсоқ пиёзни куйдириб, кулини асалга қориб хамир тайёрлаб, баданнинг оқ жойларига суртилса шифо бўлади. Ёки карам баргини оқ доғларига боғлаган ва уни истеъмол қилиб турган бемор тезроқ шифо топган. Пес билан оғриган киши ҳаммадан ўзини олиб қочадиган одамови бўлиб қолади. У танадаги оқ доғлардан уялиб қайғуради ва бундан унинг аҳволи фақат ёмонлашади. Беморларни парҳезли даволаш давомида спиртли ичимликлардан сақланиши, парҳез қилиши, иссиқлик таомларни емаслиги шарт. Нон, туз ширинликлар, сарёғ, қатиқ, сут, қўй гўшти, қорамол гўшти, қаймоқ ва бошқа гўштларни тўлиқ тузалгунларича емасликлари шарт,  арпа унидан нон, сигир, қўй, эчки сутларидан тайёрланган айронни 2 ой 3 маҳал 100 гр дан ичиб юришлари лозим. Касаллик ўз вақтида даволанмаса кўпайиб кетиб, бутун танани эгаллаши мумкин. Зарарланган жойлар оғримайди. Пес касаллиги ҳар қандай ёшда келиб чиқиши мумкин. Ҳатто, болаларда ҳам учрайди. Бўлажак онанинг ҳомиладорлик пайтида витаминлар етишмаса, эндокрин ўзгаришлар рўй берса, хасталик келиб чиқиши мумкин. Ҳомиладор онадан болага касаллик ўтиш-ўтмаслиги ҳам маълум эмас. Эркак ва аёлларда витилиго бир хилда учрайди.

© Абдуқодир Сатторов, профессор.

                                               «Малҳам»   табобати маркази раҳбари.

Источник

Бугунги кунда теридаги оқ доғлар — витилиго касаллигини даволашда янги усул   — меланоцитар трансплантация ишлаб чиқилди. Бу борада бизга Республика ихтисослаштирилган дермотология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази, дермотокосметология бўлими мудири Бобур Тоиров маълумот берди.

Читайте также:  Витамины медь и цинк при витилиго

— Cуҳбатимиз аввалида витилиго касаллиги ва унинг келиб чиқиши омиллари тўғрисида тўхталсак.

— ВИТИЛИГО теридаги чегараси аниқ бўлган оқ доғлар бўлиб,  теридаги меланоцит ҳужайраларининг зарарланиши (меланоцитлар – тери ҳужайралари бўлиб, терига ранг берувчи меланин пигментини ишлаб чиқаради) хисобига пайдо бўлади. Витилиго тананинг ҳар қандай сохасида пайдо бўлиши мумкин. Витилиго пайдо бўлишининг аниқ сабаблари (меланоцитларнинг ҳалокати) ҳалигача маълум эмас. Айни вақтда аутоиммун касаллик сифатида қаралмоқда.

— Касаллик туғма вужудга келиши ҳам мумкинми?

— Йўқ, витилиго туғма бўлмайди.

— Айни пайтда касалликни қандай даволаш усуллари мавжуд?

— Ҳозирча вилигонинг давоси бутунлай топилди деб айта олмаймиз. Чунки касалликни даволаш юзасидан ҳали илмий изланишлар давом этмоқда. Витилигони даволашдаги барча терапевтик, консерватив (дори воситалари, физиотерапевтик муолажалар) даво усуллари ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди. Ҳозирги вақтда касалликни тарқалишини олдини оладиган, ёки бўлмаса келажакда чиқмаслигини таъминлайдиган дори воситаси йўқ. Бундан ташқари, бугунги кунда халқ табобатида ҳам айнан витилигони даволашга қаратилган самарали даволаш усули мавжуд эмас. Юқорида келтирилган терапевтик давони камчиликлари сабабли, жаррохлик усули ишлаб чиқилган бўлиб амалиётга тадбиқ этилди ва кўп ҳолатларда яхши самара бермоқда. Жарроҳлик даво усули бу, беморнинг соғлом тери соҳасидан терининг энг устки қавати, яъни эпидермис қавати олиниб, эпидермис ичидан махсус замонавий юқори технологик усул ва аппаратлар ёрдамида меланоцит ҳужайралари  ажратилиб беморнинг оқ доғ соҳасига  кўчириб ўтказилади. Бу тери кўчириш амалиёти эмас, балки терига ранг берувчи ҳужайралар, яъни меланоцит ҳужайраларини кўчиришдир. Ушбу усул тананинг ҳар қандай сохасидаги, яъни юздаги, қовоқлардаги, қўл-оёқлардаги, бадандаги, ҳаттоки жинсий аъзолардаги оқ доғларни ҳам даволашда яхши самара беради.Бу даво усули МДҲда фақатгина Ўзбекистонда  йўлга қўйилган.

— Ушбу касалликка дучор бўлган ҳамюртларимиз даволаниш учун қаерга мурожаат этишлари керак?

— Ушбу касаллик юзасидан Республика дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказига мурожаат этишлари мумкин.

— Касалликнинг юқумлилик ҳолатлари аниқланганми?

— Йўқ, витилиго касаллиги юқмайди.

Оқ доғ касаллиги бутун тана бўйлаб тарқалганда уни даволаш жуда қийин кечаркан. Бунда бемор оила аъзолари, ёки ёт кишининг мелоноцит ҳужайрасини кўчириб ўтказиш мақсадга мувофиқми?

— Йўқ, мумкин эмас. Сабаби, бошқа организмдан олинган меланоцит ҳужайралари бемор организми учун ёт хисобланади ва уни организм қабул қилмайди.

  • Меланоцитар трансплантация тўғрисида чуқурроқ тўхталиб ўтсангиз?

— Оқ доғ яъни витилиго касаллиги замирида эпидермисда жойлашган меланоцит ҳужайраларини зарарланиши (ҳалокати) ётиб, унинг натижасида меланин пигментини ишлаб чиқарилиши тўхтайди ва терида оқариш юзага келади. Меланоцитар трансплантация усули ёрдамида оқарган сохага соғлом ҳужайралар кўчириб ўтқазилади. Терининг энг усти қаватидан олинган 1 см2 майдондаги  эпидермис ва ундан ажратиб олинган меланоцит ҳужайралари, теридаги касалланган 10см2 оқ доғ сохасига кўчириб ўтқазиш учун етарли бўлади.

Ушбу даволаш усулининг устунлиги шундаки, тананинг барча сохасидаги оқ доғларни даволаш мумкин (юз, бош, бўйин, тана, қўл, оёқ, қовоқлар, жинсий аъзо териси).Кўчириб ўтқазилган оқ доғ сохасида 2 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда даво самарадорлиги кузатилади. Сегментар ва чегараланган витилиго ташхисли беморлар ушбу даво усули учун яққол кўрсатма хисобланади.Меланоцитар трансплантация — витилигони даволашдаги жарроҳлик усуллари орасида энг янги бўлиб, барқарор  ҳолатдаги витилиго ва куйишдан кейинги (иссиқлик ёки лазердан куйиш) депигмент доғларни даволашда қўлланилади.

— Меланоцитар трансплантация муолажасини қандай беморларда амалга ошириш мумкин?

— Меланоцитар трансплантация қилишга кўрсатма бўлган беморларнинг иккита тоифаси мавжуд: а) куйишдан кейинги қолган оқ доғлар (иссиқлик ёки лазердан куйиш)

 б) Витилиго билан касалланганлар, тарқалмаган, чегараланган, ҳамда энг камида 6 ой давомида барқарор (ўзгшармас)  ҳолатда бўлиши лозим бўлади.

Витилигони исталган ёшда ҳам жарроҳлик усули билан даволаш мумкинми?

 — Мумкин. Кўп ҳолларда ёш болаларни ўн уч, баъзан ўн ёшдан кейин ҳам муолажа қилиш мумкин. Аммо ўн ёшдан кичик беморлар муолажа қилинмайди.

— Жарроҳлик усули билан даволашнинг бемор учун белгиланган нархлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

 — Беморнинг терисидаги оқ доғларнинг тарқалганлик даражаси, оқ доғларнинг катта кичиклигига қараб жарроҳлик усули билан даволаш нархлари бемор билан келишилган ҳолда аниқланади. Бемор терисини кўздан кечирмай туриб, уни даволаш нархлари айтилмайди. Масалан, тери бўйлаб тарқалган оқ доғларни даволашда, шунингдек, фақат юз ёки қўл соҳасини даволаш беморга турлича ёндошилади. Шунга қараб даволаш нархлари белгиланади. 

Источник